• 03707234769


  •  

    OCHIQ DARSLAR

    Muallif: Admin tomonidan 8-04-2017, 20:17 ko`rildi: 578

    0 Мактабда 2017 йил 10 февралда режа асосида 5-а синфда ўзбек тили, 9-синфда информатика, 8-а синфда кимё, 4-синфда рус тили, 3-синфда она тили фанларидан очиқ дарслар ташкил этилди ва ўтказилди. Дарс таҳлилларида мактаб ўқитувчилари ва раҳбарлари қатнашди.
    5-а синфда ўзбек тили фанидан ўтказилган очиқ дарсда фан ўқитувчиси Тўраева Ханифа замонавий телекомуникацион воситалардан кенг фойдаланди, ноанъанавий усулда дарс ўтди. Ўқувчиларни фаоллаштиришда “Балиқ скелети” усулидан фойдаланилди., лексик ўйинлардан фойдаланилди, қизиқарли савол-жавоблар уюштирилди. Мавзуни мустахкамлашлари учун кросворд ечилди, натижада “Сабаб” сўзи келиб чиқди. Ўқувчиларни гурухларга бўлиб ишлади, дарсда интерфаол методлардан фойдаланди, ўқувчиларда янги мавзуга оид билим берилишига эришилди.
    9-синфда информатика фанидан фан ўқитувчиси Одилов Умар компютер техникалари, интерактив доскалардан самарали фойдаланди. Ўқувчиларга дастурлар берди ва дастурда учраган хатоликларни топиш вазифаси берилди, таҳлил қилинди. Ўқувчилар дарсларда ўтилган дастурга доир сўзларни доскага ёзиб, уларнинг нималиги ақида изоҳ бериб ўтди. Янги мавзуга доир мисолларга тузилган дастурлар ишлаш тартиби ва натижалари кўриб чиқилди, ўқувчилар дафтарларига ёзиб олишди.
    8-а синфда кимё фанидан фан ўқитувчиси Зиётова Гулиса дарсни ноанъанавий тарзда, интерфаол усулларни қўллаб, ўқувчиларни гурухларга бўлиб ўтди. Янги мавзуга доир атамалар гуруҳларга берилди ва ўқувчилар шу ҳақида маълумот ёзишди. Дарс давомида ёзган маълумотларига ўқувчилар изох топишди, қилган хатолари ва тўғри жавобларига иқрор бўлишди. Дарсда мавзуга доир саволлар тузилиб ўқувчиларга берилди, жавоблар олинди, кимёвий реакциялар, моддалар кўрсатилди, ўқувчиларда янги мавзуга оид билим ва тасаввур пайдо бўлишига эришилди.
    4-синфда рус тили фанидан фан ўқитувчиси Рўзматова Гулзора дарсни ноанъанавий усулда, интерфаол методлардан фойдаланиб, ўқувчиларни гурухларга бўлиб ўтди. Дарсда “Қайноқ картошка”методидан фойдаланилди, яъне ўқувчиларга қайноқ картошка сифатида жисм, ва савол берилди, ўқувчилар жисмни қўлида ушлаб турган холда саволга тезлик билан жавоб беришга харакат қилишди, бунда ўқувчиларнинг хозиржавоблигини шакллантирилди. Ўқувчилар 2 та 2 та бўлиб ўзаро шеърлар айтишди. Дарс давомида матнлар ўқилди ва таржима қилиниб борилди. Янги мавзуга доир билимлар берилди, мавзу китобга оид бўлганлиги учун ўқувчиларга китобга оид расмлар, мусиқалар, видеолардан фойдаланилди. Ўқувчиларда китобга бўлган мехрини оширишга харакат қилинди. Дарс давомида компютер ва интерактив доскадан самарали фойдаланилди.
    3-синфда она тили фанидан фан ўқитувчиси Турсунова Лола дарс давомида замонавий телекомуникацион воситалардан кенг фойдаланилди, дарсни ноанъанавий, интерфаол методлардан фойдаланиб, ўқувчиларни гурухларга бўлган холда олиб борди. Гурух фаолларига 10 тадан саволлар берилди ва олинган жавоблар тахлил қилинди, барча ўқувчилар рағбатлантирилиб борилди. Дарс давомида ўқитувчи ва ўқувчилар соф она тилида гаплашишди. Дарсда ўқувчилар мавзуга доир маълумотларни ўзлаштирди.
    Дарс машғулотлари якунлангандан сўнг дарс таҳлилларига кирган ўқитувчилар олиб борилган дарс машғулотлари ҳақида ўзларининг очиқ фикр-мулохизаларини билдиришди. Билдирилган фикр-мулохизалар асосида мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Тўраева Ханифа, кимё фани ўқитувчиси Зиётова Гулиса, рус тили фани ўқитувчиси Рўзматова Гулзора, бошланғич синф ўқитувчиси Турсунова Лола ларнинг дарсларини туман миқёсида оммалаштиришга тавсия қилинди. скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы

    Kategiriya: Информация